Logo

Агентство кинематографии при Министерстве культуры Республики Узбекистан

Кинофестиваль
Теша Мўминов
Теша Мўминов
Карьера
Дата рождения
25.11.1949
Место рождения
Бухоро шаҳри
Актёр замонавий ўзбек театрининг эл аро шуҳрат топган намоёндаларидан бири – атоқли санъаткор. Теша Мўминов 1970 йил Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини тугатади. Миллий театр жамоасига талабалигиданоқ жалб этилган ижодкор ҳозиргача шу театр саҳнасида самарали ижод қилиб келмоқда. У театр ва кино актёри бўлиш билан бирга дубляжда ҳам фаолият юритади. Актёр бир қанча хориж фильмларига овоз бериш жараёнларида иштирок этган. Эсда қоларли роллари билан халқ кўнглидан жой олган Теша Мўминов 1992 йил “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони, 2019 йил “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланади. Фильмлари: 2014 йил – “Сохта туйғу” 2014 йил – “Ҳаётим орзуси” 2013 йил – “Аччиқ ҳаёт” 2012 йил – “Бевалар” 2012 йил – “Ёлланган совчи” 2007 йил – “Мурувват” 2003 йил – “Родина ждёт” 1998 йил – “Ёлғиз ёдгорим” 1998 йил – “Имом ал-Бухорий” 1998 йил – “Кичкина табиб” 1994 йил – “Зов предков” 1989 йил – “Кўзларим йўлингда” 1989 йил – “Шок” 1985 йил – “Келинлар қўзғолони” 1983 йил – “Новые приключения Акмаля” 1982 йил – “Время зимних туманов” 1979 йил – “На ринг вызывается…” 1976 йил – “Одамлар ташвиши”