Маҳмуд Исмоилов
Место рождения
Тошкент шаҳри
1973-1977 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)да таҳсил олган. Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри. 2013-2015 йиллар ушбу театрда раҳбар лавозимида фаолият юритган. 1988 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланади. Маҳмуд Исмоилов актёрлик фаолияти давомида 100 дан ортиқ саҳна асарларида турли хил ёрқин образларни гавдалантирган. Актёр ўзбек дубляжида ҳам ўз ўрнига эга устоз санъаткор. У 200 дан ортиқ фильмлар овоз бериш жараёнларида иштирок этган.
Фильмлари:
2015 йил – “Сотқин”
2013 йил – “Лайлойимсан”
2013 йил – “Мунчоғим”
2013 йил – “Бевалар”
2012 йил – “Ўжар келин”
2012 йил – “Муқаддас бурч”
2012 йил – “Ёлланган совчи”
2012 йил – “Зирапча”
2011 йил – “Арзанда”
2011 йил – “Жасур”
2011 йил – “Ёрим-безорим”
2010 йил – “Умид”
2010 йил – “Опа-сингиллар”
2009 йил – “Керагимсан”
2009 йил – “След саламандры”
2009 йил – “Тавба”
2007 йил – “Жазо”
2006 йил – “Номус”
2000 йил – “Сардор”
1998 йил – “Шайтанат”
1994 йил – “Зов предков”
1991 йил – “По закону джунглей”
1988 йил – “Золотая голова мстителя”
1987 йил – “Перед большой дорогой на войну”
1985 йил – “Последняя инспекция”
1982 йил – “Юность гения”