Дилором Каримова
Tug'ilgan joy
Тошкент шаҳри
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилором Каримова зиёли оилада таваллуд топган. Ижодий фаолиятини 1967 йилдан бошлаган. Айни вақтда мустақил ижодкор сифатида фаолият олиб боради.
Томошабинлар Дилором Каримовани ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида қўйилган “Парвона”, “Юрак сирлари”, "Қароқчилар”, "Оқшомдан тушгача", "13-раис", " Юлдузли тунлар", "Алвидо ҳаёт", "Алдагани хотин яхши" спектакллари, “Қуёши ботмайдиган юрт”, "Забаржад", "Нариги соҳилда қолган болалик", " Новда", "Паризод", "Танҳо қайик", "Илҳақ" каби фильмлар ва телесериаллар орқали яхши танийди.