Тенгиз
Ishlab chiqarish yili
19.08.2020
Mamlakat
“Қорақалпоқфильм” ДУК
Фильм Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида яшовчи «Мўйноқ чевари» МЧЖ директори Манзура Эрниязованинг ҳаётини тасвирлаб беради. «Жасорат» медали соҳиби, шунингдек, тадбиркорлар ўртасида ўтказиладиган «Ташаббус» танлови ғолибаси Манзура Эрниязова мардлик, куч-қудрат ва матонат намунасидир. Бу аёл яқин кишисининг хиёнатига учраган, тушкунликка тушиб, ногирон бўлиб қолган бўлади. Шунга қарамай, у ҳаётнинг барча қийинчиликларини енгишга ва жамиятнинг муносиб аъзоси бўлишга, тикувчилик цехи очиб Мўйноқ қизларини иш билан таъминлашга куч топади.