“Ҳаёт Дарёси” ҳикоя
Ishlab chiqarish yili
01.06.2018
Mamlakat
ГУП “Студия мульпликационных фильмов”
Фильм фалсафий мазмунда яратилиб, катталар аудиториясига мўлжалланган. Картинада кекса инсоннинг ўтган ҳаётидаги ҳар бир лаҳзаси кадрларда акс этади. Кекса инсон ўзини худди куз фаслида дарахт баргларидек тўкилиб бораётганини ҳис этади. Унинг болалик онлари, улғайиб, оила қуриб, фарзандли бўлгани, меҳнат қилиб, рўзғор тебратиши, фарзандларининг қувончини кўриши, ҳаётининг гуллаб-яшнаши ва кексайиб қолган ота-онасидан жудо бўлиши, фарзандининг улғайиши, уни уйлантириши ва ўзи ҳам кексайиб қолганини бир-бир ўйлаб, ўтмишга назар ташлайди. Унинг ҳаётидаги бу воқеалар дарё каби оқиб ўтган, аммо ҳаёт давом этаётган дарё сувидаги томчилар мисоли талқин этилади.